20:05 / 24.05.2017
4673

Ўзбекистон ва Қозоғистон велосипед спорти федерациялари Ҳамкорлик меморандумини имзолашди

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти расмий хизмат ташрифи билан қўшни Қозоғистон Републикасида бўлди. Расмий учрашувда Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси раиси ўринбосари Козимхўжа Ўринбойхўжаев, Федерация ижрочи директори Рустам Нуриддинов ва Қозоғистон велосипед спорти федерацияси Президенти Дархан Калетаев, Қозоғистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Тулпар Мансуров, Қозоғистон велосипед спорти федерацияси президент ўринбосари Аманбек Кулчиковлар иштирок этишди. 

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон велосипед спорти федерацияларининг икки томонлама манфаатли Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда қозоғистонлик велоспортчилар ҳамда ўзбекистонлик велоспортчилар ўртасида икки томонлама ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, малака ошириш, тажриба алмашишни йўлга қўйиш масалалари кўрилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикасида машғулотлар ўтказиш юзасидан қарорлар тасдиқланди. 

Ушбу меморандум иккала давлат президентлари олиб бораётган сиёсатининг спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайиб бораётганидан далолат беради. 

Top