17:59 / 25.05.2017
9058

Xiaomi видеони тўхтовсиз 18 соат кўриш мумкин бўлган янги смартфонни тақдим этди

Xiaomi’нинг янги Mi Max 2 қурилмаси корпуси металлдан қилинган. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, фаблет видео кўриш режимида 18 соатгача ишлаши мумкин, деб ёзмоқда TechCrunch.

Девайс 6,44 дюймли, Full HD кенгликка эга дисплейга эга. Ишлаб чиқувчилар унинг остида саккиз ядролик, 2,2 ГГц.лик Snapdragon 626 процессорини ўрнатишди.  

Mi Max 2 икки модификацияда таклиф этилади: кичик нусхаси 4 Гбайт оператив ва 64 Гбайт ички хотирага эга бўлса, каттароғи - 6 Гбайт оператив ва 128 Гбайт ички хотирадан иборат бўлади. Ҳар икки нусхада ҳам асосий камера 12 мегапикселлик бўлади.

Янги қурилманинг энг ўзига тортувчи жиҳати - 5300 мА*с ҳажмга эга аккумулятор. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, бундай батарея видеони кўрганда 18 соатга, суҳбат қилганда эса 57 соатга етади.

Хитой бозорига фаблет 1 июнь куни 1699 юань нархида чиқарилади.

Top