19:39 / 01.06.2017
11983

Янги кўзойнак яратилди: борткузатувчилар йўловчилар ҳақида кўпроқ нарсани билиши мумкин

Air New Zealand авиакомпанияси томонидан HoloLens платформаси негизида “стюардесса кўзойнаги” номли гаджет ишлаб чиқилди. У қўшимча реалликка эга бўлиб, Microsoft томонидан таклиф этилмоқда. Эҳтимол, келажакда барча борткузатувчилар шундай кўзойнакларни олади, ҳамда ўшанда авиалайнерлардаги хизмат кўрсатиш даражаси янада ошади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, борткузатувчи бундай кўзойнакда авиайўловчига бир маротаба қараганда, у ҳақда кўплаб маълумотларни олиши мумкин: исми, ёши ва ташриф мақсадидан ташқари, йўловчи томонидан қайд этилган турли одатлари, тиббий маълумотлари, нималардан қўрқиши ва ҳаттоки стюардесса билан ичимлик ҳақида сўнгги бор қачон суҳбатлашгани ҳақида ҳам. Умуман олганда, бундай маълумотни ҳозир ҳам борт компьютери орқали олиш мумкин, бироқ у “стюардесса кўзойнаклари” экранига дарҳол чиқарилганида, ходимларга анча кўмаклашади.

Ҳозирча технология тажрибадан ўтказилмоқда, бундан ташқари, у анча қўпол кўринишга эга бўлиб, самолётнинг бироз торроқ салонида қўлланилиши мураккаблик келтириб чиқаради, бироқ булар техник жиҳатлар. Асосийси, мутахассислар ушбу соҳада фаолият олиб борувчилар ишини янада енгиллаштиришни мақсад қилишган.

Top