09:40 / 08.06.2017
7491

Италия Уругвайни йирик ҳисобда енгди, Испания Колумбия билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди

Италия Франциянинг Ницца шаҳрида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. «Альянц Ривьера» стадионида кечган учрашувда расман мезбон сифатида ҳаракат қилган европаликлар 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйин бошида Лоренцо Инсинье рақиб жарима майдонидаги Андреа Белоттига узун пас берди, ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундира олмаганди, аммо уругвайликлар ҳимоячиси Хосе Мария Хименес тўпни узоқлаштиришга уринганида, уни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

82 дақиқада эса Эдернинг қайтариб бўлмас зарбасидан кейин «скуадра адзурра» устунликни мустаҳкамлади. Ўйин якунида уругвайликлар жарима майдонида хато қилишди ва ҳакам пенальти белгилади, Даниэле Де Росси совуққонлик билан уни амалга оширди.

ФИФАнинг ҳозирги рейтингида Италия 12-ўринда, Уругвай 16-ўринда жойлашган.

Яна бир ўртоқлик учрашувида Колумбия Испанияга қарши ўйнади. Испаниянинг Мурсия шаҳридаги «Нуэва Кондомина» стадионида кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Педро ўнг қанотда югуриб, Давид Сильвани тўп билан таъминлади, унинг берган зарбаси Давид Оспинага тўғри борган бўлсада, дарвозабон тўпни қайтара олмади.

39-дақиқада Сесар Аспиликуэта ва Херард Пике тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришда келиша олишмади, Пепе Рейна ҳам тўпга чиқишда хато қилди, бундан эса Эдвин Кардона унумли фойдаланиб, тўпни дарвозабон устидан оширган ҳолда дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошида Хамес Родригес жарима майдонига тўп етказиб берди, тўп учун курашда Пикедан устун келган Радамель Фалькао бош билан тўпни дарвоза тўрига жойлади. Ўйин охирида Сауль худди шундай пасни дарвоза устуни остига йўллади, Кристиан Сапатадан устун келган Альваро Мората ҳисобни тенглаштириб, терма жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.

Грузия эса Сент-Китс ва Невисни йирик ҳисобда енгди (3:0), Финляндия ва Лихтенштейн дуранг ўйнади (1:1).

Ўртоқлик учрашувлари
Италия – Уругвай 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 7, Хименес (автогол), 2:0 – 82 Эдер, 3:0 – 90, де Росси (пенальти).
Италия – Доннарумма, Бонуччи, Бардзальи (Кьеллини, 78), Дармиан, де Росси, Спинаццола, Кандрева (Бернардески, 58), Маркизио (Монтоливо, 18), Инсинье (Эль-Шаарави, 64), Иммобиле (Габбьядини, 82), Белотти (Эдер, 46).
Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Перейра (Корухо, 82), Коатес, Гонсалес, Весино, Нандес, Санчес (Стуани, 46), Урретавискайя, Ролан (Сильва, 73).
Огоҳлантиришлар: Маркизио (4), Иммобиле (39), Нандес (61).

Испания – Колумбия 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 22 Сильва, 1:1 – 39 Кардона, 1:2 – 55 Фалькао, 2:2 – 87 Мората.
Испания – Рейна, Пике (Деулофеу, 56), Альба (Сауль, 46), Аспиликуэта, Начо, Иньеста (Асенсио, 46), Ильярраменди, Сильва (Монреаль, 46), Коке, Педро (Витоло, 76), Аспас (Мората, 56).
Колумбия – Оспина, Арьяс, Армеро, Сапата, Санчес (Мурильо, 46), Хамес (Муриэль, 80), Санчес, Кардона (Морено, 67), Агиляр (Торрес, 67), Куадрадо (Искьердо, 88), Фалькао (Бакка, 77).
Огоҳлантиришлар: Куадрадо (31), Альба (31), Сильва (36), Санчес (45), Армеро (71), Ильярраменди (90).

Финляндия – Лихтенштейн 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 18 Хетемай, 1:1 – 62 Хаслер.
Огоҳлантиришлар: Хаслер (44), Бургмайер (45).

Грузия – Сент-Киттс ва Невис 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 52 Арабидзе, 2:0 – 73, пенальти Арабидзе, 3:0 – 81 Двалишвили.

Top