14:18 / 10.06.2017
47335

Фотобомба: Россиянинг Су-27 қирувчиси Америка бомбардимончилари йўлини қандай тўсди? 

АҚШ мудофаа вазирлигининг Twitter’даги саҳифасида Америка бомбардимончилари Болтиқ денгизи устида Россиянинг Су-27 самолёти томонидан тутиб олиниши тасвирланган кадрлар эълон қилинди. Маҳкамадагилар суратларни фотобомба, деб аташди ҳамда тўсиш жараёни хавфсиз бўлганини таъкидлаб ўтишди.

9 июнь кунги Baltops машқлари давомида олинган кадрларда Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти тасвирланган, у B-52 бомбардимончиси, иккита B-1B Lancer товушдан тез ҳаракатланувчи бомбардимончиси, шунингдек KC-135R ёқилғи қуйиш самолётидан иборат бўлган гуруҳга ҳамроҳлик қилган, деб хабар бермоқда CBS News.

Аввалроқ Пентагон расмий вакили Жефф Дэвис Россиянинг Су-27 самолёти KC-135R йўлини тўсгани ҳақида хабар берди. Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракат хавфсиз бўлган.

Top