16:17 / 14.06.2017
22833

Электр, иссиқлик, газ ва сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик учун жазо кучайтирилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ёки электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисоблаб бориш ускуналарига атайин зарар келтириш, ёхуд ҳисоблаш ускуналарига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашиш, бундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жавобгарлик қўлланиланидан сўнг амалга оширилса, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш баробаридан етмиш беш баробаригача жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш билан жазоланади.

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ёки электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисоблаб бориш ускуналарига атайин зарар келтириш, ёхуд ҳисоблаш ускуналарига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашиш, жиддий зарар келтириш ҳолатига сабаб бўлган бўлса - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш баробаридан бир юз эллик баробаригача жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ёки электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисоблаб бориш ускуналарига атайин зарар келтириш, ёхуд ҳисоблаш ускуналарига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашиш, анча жиддий зарарга олиб келса, энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик баробаридан уч юз баробаригача жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки сув таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ёки электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисоблаб бориш ускуналарига атайин зарар келтириш, ёхуд ҳисоблаш ускуналарига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашиш, жуда катта зарарга сабаб бўлган бўлса – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баробаридан беш юз баробаригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. 

Етказилган моддий зарар қопланса озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилмайди.

Илк бор жиноят содир этган шахс, агарда жиноят аниқланганидан ўттиз кунлик муддат ичида етказилган моддий зарар қоплаб берса, жавобгарликдан озод этилади.

Top