07:45 / 17.06.2017
63078

Нефть бўйича анжуманда саудияликлар ва қатарликлар ўртасида чиққан муштлашув видеоси пайдо бўлди

Кувайтда ўтган нефть соҳаси ишчилари иттифоқи анжуманида Қатар ва Саудия Арабистони делегациялари ўртасида чиққан оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди. Бу ҳақда Islam News нашри хабар бермоқда.  

Ушбу муштлашув тасвирланган видеони твиттерда ироқлик сиёсатчи Волид ал-Аззавий жойлаштирди. Унинг айтишича, ушбу воқеа 20 март куни анжуман вақтида юз берган. Саудияликлар қатарлик ҳамкасбларини ҳақорат қила бошлашган. Жумладан, саудияликлардан бири қатарликларни "Мўза текинтомоқлари" деб атаган. Таъкидланишича, Мўза бинт Насир ал-Миснад Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг онаси бўлиб, Қатарда жуда ҳурмат қилинади. 

Охир-оқибат қатарликларнинг сабри тугаб, улар саудияликлар билан муштлашиб кетишган.

 

Top