07:52 / 28.06.2017
7116

ОАВ: Шаҳзода Уильям ва Дэвид Кэмерон коррупцион можарога аралашган

Фото: Reuters

Шаҳзода Уильям ва Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатини Англия олишга уриниши билан боғлиқ коррупцион можаро марказида қолдилар, деб хабар бермоқда Daily Telegraph нашри. 27 июнда чоп этилган, 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионати мезбон давлатларини танлаш бўйича ҳисоботга кўра, Кэмерон ва шаҳзода Уильям 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбон давлатини танлашда Англия ва Жанубий Корея ўртасида овозлар айирбошлаш бўйича битим муҳокама қилинган учрашувда иштирок этишган.

Инглиз футбол амалдорлари овоз беришда Англияга ёрдам бериши мумкин бўлган ФИФА вакилининг қиролича Елизавета II билан учрашиши имкониятини муҳокама қилишган.  

Нашрнинг маълум қилишича, ФИФА ахлоқ қўмитаси тергов палатаси бошлиғи Майкл Гарсия томондан тайёрланган ҳисоботда Буюк Британия собиқ бош вазири Жанубий Корея делегациясидан Англия аризасига овоз беришни сўраган. Англия эса бунга жавобан Жанубий Кореянинг 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш аризасига овоз бериши керак бўлган.

Ҳисоботга кўра, бундай овозлар алмашиш "махфий тил бириктиришни тақиқлаш ҳақидаги қоида"нинг бузилиши бўлар эди, деб ёзмоқда нашр.

Top