16:24 / 05.07.2017
4139

АҚШ ҳукумати самолёт салонида йирик электрон қурилмаларга нисбатан жорий қилинган тақиқловни бекор қилди

Дубайда жойлашган Emirates авиакомпанияси ўзининг АҚШга йўл олган самолётлари салонида ноутбукларни олиб юришга нисбатан жорий қилинган тақиқлов бекор қилинганини маълум қилди. The National газетаси шу ҳақида хабар берди

"Emirates авиация соҳаси ўйинчилари ва маҳаллий ҳукумат билан бирга АҚШ ҳукуматининг талабларини қониқтирувчи қатъий чораларни амалга ошириш устида ишлади", - деди авиакомпания вакили. 

Шунингдек Туркиянинг Turkish Airlines авиаташувчиси ҳам Америка ҳукумати йирик электрон қурилмаларни самолёт салонида олиб ўтишга нисбатан жорий қилинган тақиқловни бекор қилгани тўғрисида эълон қилган.T

"Ҳурматли, АҚШга парвоз қилаётган йўловчилар! Камарларингизни тақиб, электрон қурилмаларингиздан фойдаланиб завқ олинг", - дейилади авиакомпаниянинг Twitter'даги микроблогида. 

Turkish Airlines бош директори Билол Экши Буюк Британиядан ҳам шундай қарорларни кутиб қолишини билдирган.

Top