09:42 / 18.07.2017
37093

Яна бир мудҳиш ЙТҲ: Марғилонда “Дамас” КАМАЗга урилди, 3 инсон ҳалок бўлди

Куни кеча Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида жиддий ЙТҲ юз берди, натижада уч киши ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда Facebook’даги фойдаланувчилар хабар берган.

Ҳодисага гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, “Дамас” автомашинаси кўприкдан катта тезликда тушиб келиб, КАМАЗга урилган.

"Даҳшатли авария натижасида 3 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳайдовчи 23 ёшда эди", - дея ёзган ушбу хабарни қолдирган фойдаланувчи. 

 

Top