09:10 / 30.07.2017
9447

Трамп Хитой Шимолий Корея муаммосини ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилмаётганини айтди

Фото: EPA

Хитой Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета ишланмалари атрофидаги инқирозни тартибга солиш учун АҚШ билан биргаликда ҳеч қандай фаол чоралар кўрмаяпти. Хитойга бундай айбловни АҚШ президенти Дональд Трамп қўйди.

У Хитойнинг бу йўналишдаги хатти-ҳаракатларини танқид остига олган. “Мен Хитойдан жуда ҳафсалам пир бўлди”, деб айтган Трамп бу ҳақда твиттерда.

“Бизнинг аввалги аҳмоқ етакчилар хитойликларга икки томонлама савдо орқали йилига юзлаб миллиардлар ишлаб топишга имкон берганлар. Бироқ Хитой раҳбарлари Шимолий Корея борасида биз учун ҳеч нарса қилмай, гапдан ортмаяптилар. Биз бундай давом этишига бошқа ижозат бермаймиз.  Хитой бу муаммони осонгина ҳал қилиши мумкин эди!”, деб ёзган Трамп.

Top