17:05 / 02.08.2017
9216

Ўзбекистон раҳбари Ҳиротдаги теракт туфайли Афғонистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади

Мактубда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжид биносида содир этилган мудҳиш ва ёвуз террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан президентга ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирилди.

Давлат раҳбари нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса тез фурсатларда соғайиб кетишни тилади.

Top