15:05 / 05.08.2017
14831

Кисляк Россия ва АҚШнинг ҳозирги муносабатлари ҳақида: бу ҳали “совуқ уруш” эмас

Россиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Сергей Кислякнинг маълум қилишича, Россия ва АҚШнинг ҳозирги муносабатларини Собиқ иттифоқ ва АҚШнинг “совуқ уруш” йилларидаги каби мураккаб ҳолатда, деб ҳисобламайди.

У бу ҳақда “Россия 24” телеканалидаги “Матбуот анжумани” кўрсатуви эфирида айтиб ўтди.

“Йўқ, йўқ, бу ҳали “совуқ уруш” эмас”, - дея таъкидлаб ўтди дипломат.

Икки давлатнинг муносабатлари қачон ўша даврга ўхшаш бўлиши ҳақидаги саволга эса у ҳазил билан жавоб қайтарган.

“Менда бунга қадар бўлган масофани аниқ ҳисоблаб бериши мумкин бўлган логарифмик линейка бор эканига ишонч йўқ”, - деди Кисляк.

Шу билан бирга, собиқ элчининг қўшимча қилишича, Россия ва АҚШда “совуқ уруш” давридаги каби мафкуравий қарама-қаршилик йўқ.

Top