14:41 / 07.08.2017
5617

Молдова собиқ мудофаа вазири мамлакат президентини жиноий жавобгарликка тортмоқчи

Фото: РИА "Новости"

Молдова собиқ мудофаа вазири, Халқ бирлиги партияси раҳбари вазифасини бажарувчи Анатолий Шалару мамлакат президенти Игорь Додонни жиноий жавобгарликка тортмоқчи.

«Игорь Додоннинг миллий мудофаа тизимига қарши ноқонуний ҳаракатлари эффект келтиришни бошлади. АҚШ миллий армияси хорижий дастурлар (FMF Foreign Military Financing) орқали тақдим этилувчи молиялаштиришни тўхтатди. Шу тариқа, Молдова миллий армияси 12,7 млн доллардан маҳрум бўлмоқда – бу пуллар армияни қайта ислоҳ қилиш ва модернизациясига мўлжалланганди», - дея ёзди Шалару Facebook’даги ўз саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, америкалик шериклар молиялаштиришни Молдова ҳукумати АҚШ миллий армияси аскарларига минтақавий ҳарбий машқларда иштирок этишга рухсат бермагач тўхтатди.

«Шу сабабдан Игорь Додонни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича мурожаат билан чиқдим, унинг ҳаракатлари Молдова миллий мудофаа тизимига зиён етказишга йўналтирилган», - дея хулоса қилган мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири.

Аввалроқ Молдова Россия бош вазири ўринбосарига ҲҲК самолётида учиб келишни тақиқлаганди.

Top