17:48 / 20.08.2017
11821

Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди

Германиянинг «Ҳамбург» клуби яримҳимоячиси Николай Мюллер «Аугсбург»га қарши кечган Бундеслиганинг 1-тур учрашувида антиқа тарзда жароҳат олди.

«Фолькспаркштадион» аренасида бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Қизиқ томони, учрашувнинг 8-дақиқасида Мюллер рақиб дарвозасини ишғол қилди ва уни нишонлаётиб қоқилиб тушди. Натижада футболчи тиззасидан жиддий жароҳат олди. Клуб шифокорлари берган маълумотларга кўра, Николай Мюллернинг тикланиб сафга қайтиши учун энди 7 ой муддат талаб қилинади.

Top