08:17 / 21.08.2017
58884

«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди

Шу йилнинг 12-23 июль кунлар Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган 58-Халқаро математика олимпиадасида жаҳоннинг кўплаб давлатлари қатори, «ҚОРАКЎЛ ЗИЁ-НУР» ўқувчиларидан бири Абдумалик Абдуқаюмов ҳам иштирок этиб кумуш медаль совриндори бўлган бўлса, шу йилнинг 12-18 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган математика фани бўйича Халқаро Жаултиков олимпиадасида 18 мамлакатдан 182 нафар иштирокчи орасида кумуш медаль совриндори ҳам бўлган эди.


Эслатиб ўтиш жоизки, бу кунга қадар «ҚОРАКЎЛ ЗИЁ-НУР» ўқув марказининг иқтидорли талабаларидан бири ўтган йили Таиланд давлатида бўлиб ўтган 56-Жаҳон олимпиадасида бронза медалини қўлга киритиб, давлатимиз байроғини юқори кўтарган эди.   

Бугунги кун ёшларини билим савиясини ошириш ва мустаҳкамлашда бир қанча нодавлат ўқув марказлари ўз ҳиссасини қўшишда жонбозлик кўрсатиб, юртимиз ёшларини нафақат мамлакатимиз олий ўқув юртлари, балки жаҳон билим саҳнасига олиб чиқишда ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келаётган «ҚОРАКЎЛ ЗИЁ-НУР» ўқув маркази қисқа муддат мобайнида юксак марраларни забт этмоқда. 

Фикримизнинг исботи ўлароқ рақамларга юзланадиган бўлсак ушбу ўқув йилини тугатган абитуриентларнинг 92,6 фоиз мамлакатимизнинг нуфузли олий даргоҳларининг талабалари деган шарафли номга муяссар бўлган бўлсалар, булардан 24 фоиз давлат гранлари асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди. Хусусан, Республикамиздаги хорижий ИНҲА университети, Вестминстер университети, Сингапур Менежментни Ривожлантириш Университети, Турин Политехника Университети, И.М.Губкин номидаги нефть ва газ Университетига, шунингдек, маҳаллий ЖИДУ (Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети), ТДИУ (Тошкент Давлат Иқтисодиёт  Университети), ТМИ (Тошкент Молия Институти), ЎзМУ (Ўзбекистон Миллий Университети), ТАТУ (Тошкент Ахборот Технологиялари Университети), ТДТУ (Тошкент Давлат Техника Университети), ТАҚИ (Тошкент Архитектура Қурилиш Институти), Солиқ Академияси ва бошқа нуфузли олийгоҳлар талабалари бўлишган. 

Батафсил маълумот bloktest.uz сайтида.

Facebook: @qorakol.ziyonur

Манзил: А.Навоий кўчаси, 44-уй

Тел: +998 95 144-89-44, +998 98 124-44-89, +998 90 902-19-44

«Қоракўл Зиё-Нур» НТМ – талабалик гарови!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид
Top