20:24 / 22.08.2017
8484

Audi RS3, AMG A45, Civic Type R, Golf R ва Focus RS пойгалашди

Британиянинг Carwow нашри 5 та кучайтирилган хэтчбекнинг дрэг-рейсингини уюштирди. Audi RS3, Mercedes-AMG A45, Honda Civic Type R, Volkswagen Golf R ва Ford Focus RS 402 метр масофада куч синашди. Пойга лавҳаси нашрнинг YouTube-каналига жойлаштирилган.

Маррага биринчи бўлиб хот-хэтч RS3 етиб келди. У бу масофани 12,2 сонияда босиб ўтган. «Мерседес» ундан 0,7 сония ортда қолди. Учинчи ўринни Америка вакили Focus RS 13,5 сония билан эгаллади. Civic ва Golf 14 сониялик натижа билан сўнгги ўринни баҳам кўрди. 

Дрэг пойгасининг иккинчи қисмида автомобиллар иккинчи узатмада соатига 48 км масофада ҳаракатланиб куч синашди. Бу сафар ҳам RS3 биринчи, Mercedes-AMG A45 иккинчи бўлди. 

Маълумот учун, Audi RS3 400 от кучига эга, 2.5 л мотор билан жиҳозланади. Бу хот-хэтчга 4,1 сонияда «юз»га чиқиш имконини беради. «Мерседес» 381 от кучли мотор билан 4,2 сонияда тезлигини соатига 100 км га етказади. Golf, Civic ва Focus капотлари остида 310, 315 ва 350 от кучига эга моторлар ўрнатилган. 

Top