23:06 / 24.08.2017
6569

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони толибларни қуролларни ташлашга чақирди

Фото: AFP 2017 / Rahmat Gul/Pool

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Жон Николсон “Толибон” радикал ҳаракатини қуролларни ташлашга чақирди, деб хабар берди Washington Post нашри.  

“Қуролларни ташланг ва афғон жамиятига қўшилинг”, деган қўмондон ва жангарилар “халққа қийинчилик ва азоб-уқубатлар етказишни тўхтатишлари лозимлигини” қўшимча қилган.

“Биз вазиятни сиёсий ҳал қилишга қатъий амал қилиш ниятидамиз. Бу террорчи гуруҳлар ғалаба қозона олмасликларини тушуниб етганлари сари, улар учун энг яхши йўл тинчлик эканлигини тушунадилар”, деб айтган Николсон.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбийларининг ваколатлари террорчиларга қарши курашиш учун кенгайтирилишини маълум қилган. Шунингдек, Трамп бундан буён АҚШ террорчиларга қарши операцияларда қатнашаётган ҳарбийлар сони, умуман ҳарбий режалар борасида маълумотлар бермаслигини айтган.

Top