14:38 / 28.08.2017
5517

“Чилонзор” савдо марказидаги заргарлик дўконидан 26 млн сўмлик буюмларни ўмарган шахс ушланди

2017 йилнинг 17 август куни тахминан соат 16:00 ларда С.Ш.Б. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” савдо марказида бўла туриб, шу ердаги заргарлик буюмлари дўконига ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Н.Ш.Ҳ.га тегишли бўлган жами 26.233.750 сўмлик кумушдан ишланган заргарлик буюмларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top