15:17 / 02.09.2017
17321

Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Виза маркази ишини вақтинчалик тўхтатди

Чехия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Виза маркази иши вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар берди.

Элчихона сайтида хабар қилинишича, ишнинг вақтинчалик тўхташи рўй берган авария билан боғлиқ. Виза марказини техник носозликлар бартараф этилгач очиш режалаштирилган.
 
Элчихона барча тезкор ҳолатларда Чехия Республикасининг Тошкентдаги Консуллик бўлимига uzbekistan@mzv.cz электрон манзили орқали мурожаат қилишни сўраган.

Top