22:27 / 03.09.2017
6496

Kyodo: Япония ва АҚШ етакчилари бир кун ичида иккинчи марта Шимолий Кореяни муҳокама қилишди

Фото: AP Photo / Carolyn Kaster

Япония бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШ президенти Дональд Трамп бир кун ичида иккинчи марта телефон орқали ўзаро суҳбатлашдилар. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ушбу суҳбатнинг бош мавзуси кутилганидек, Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синови бўлди. Бироқ суҳбат тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган. Абэ ва Трампнинг 3 сентябрдаги телефон орқали илк суҳбати бевосита ядровий синов олдидан бўлиб ўтган. Суҳбат вақтида икки етакчи Шимолий Кореяга босим ўтказишни кучайтириш йўли билан Пхеньянни жорий сиёсатини ўзгартиришга мажбур қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрга келишган.

Шимолий Кореянинг ядровий синов муваффақиятли кечгани ҳақидаги баёноти халқаро ҳамжамият томондан кескин муносабатга сабаб бўлган. Япония БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиртириш зарурлигини айтган, Жанубий Корея ва АҚШ эса Шимолий Корея ҳаракатларига ҳарбий жавоб берилиши мумкинлигини истисно қилмаганлар. Пхеняьннинг хатти-ҳаракатлари Россия ва Хитой томондан ҳам қораланган. 

Top