07:42 / 04.09.2017
15985

Пентагон: АҚШ Шимолий Кореяни ҳеч қандай қийинчиликсиз йўқ қилиб юбориши мумкин

Фото: © CC0

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Пхеньян водород бомбасини синагандан кейин Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан ўтказилган йиғилиш натижаларига кўра АҚШ Шимолий Кореяни ҳеч қандай қийинчиликсиз йўқ қилиб юбориши мумкинлигини ва буни қандай амалга оширишнинг кўплаб вариантларига эгалигини айтди. 

Унинг таъкидлашича, АҚШ барча имкониятларига қарамасдан, бирор-бир давлатни йўқ қилиб юбориш истагида эмас.

“Биз бирор-бир давлатни, жумладан Шимолий Кореяни буткул йўқ қилиб юборишга интилмаймиз. Ваҳоланки, айтганимдек, бизда буни қилишнинг кўплаб вариантлари мавжуд”, деб айтган Мэттис йиғилишдан кейин.

Йиғилиш давомида Мэттис Трампни Шимолий Кореянинг ҳаракатларига жавоб беришнинг турли ҳарбий вариантлари билан таништирган. Учрашув якунларига кўра Мэттис АҚШнинг иттифоқдошлари, жумладан Япония ва Жанубий Кореяни уларнинг ҳудудларига бирор ҳужум амалга оширилиш вақтида ҳимоя қилишга қатъий тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ва унинг ҳудудлари, жумладан Гуам ороли ёки иттифоқдошлари ҳудудига бирор-бир таҳдид “катта кўламли ва анча устун” ҳарбий жавобга дуч келади.

Top