08:09 / 18.09.2017
16311

Сурхондарёда профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва автомашиналар калитлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг Хотира хиёбонида Сурхондарё вилояти ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктларининг 228 нафар профилактика инспекторларини қасамёдга келтириш, уларга  хизмат уйлари ва имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калитини тантанали топшириш маросими ўтказилди.

Маросимда ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари ва вилоят ҳокимлик раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этишди.

Дунёда инсоннинг ҳаётидан, унинг тинчлигидан ҳам азизроқ, муҳимроқ нарса бўлмаса керак. Бугунги даврда ички ишлар органлари ходимлари, айниқса, профилактика инспекторлари Ватан келажаги ва истиқболи учун дахлдорлик ҳисси билан яшаши, юртига фидоийларча хизмат қилиб, ўз  қасамёдига содиқ қолган ҳолда жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Ана шундай дамларда ички ишлар органи ходими, айниқса профилактика инспекторидан кучли сабр-тоқат, меҳр-оқибат, матонат, юксак маънавият талаб этилади. 

Ана шу талабдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги Фармони асосида жойлардаги профилактика инспекторлари сони оширилиб, улар учун қулай шароитларга эга бўлган ички ишлар органлари таянч пунктлари ташкил этилди.

Шунингдек, профилактика инспекторлари нуфузини ошириш ва хизматни самарали ўташларини таъминлаш мақсадида комумнал-маиший шароитларга эга бўлган, замон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган қулай хизмат уй-жойи билан таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги Қарори қабул қилинди. Ушбу қарор талаблари асосида, профилактика инспекторларига ўзлари хизмат қилаётган ҳудуддан оила аъзолари билан яшашлари учун,  барча қулайликларга эга бўлган хизмат уйлари ажратилмоқда. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 август кунидаги Қарорига асосан узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида шахсий автоуловлар олишлари учун шароит яратилди.  

 

Top