12:00 / 27.09.2017
5891

Самарқанд вилоятида умумий жиноятлар сонида пасайиш кузатилмоқда — ИИБ маълумоти

Самарқанд вилоятида жиноятлар содир этилишининг умумий даражаси бўйича 2017 йилнинг 25 сентябригача бўлган ҳолат ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланганида 156тага камайган. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилган.

Хусусан жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар ҳам 156тага камайган. Жумаладан, оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар — 9тадан 7тага, одам ўлдириш 4тадан 1тага, фирибгарлик жиноятлари 51тадан 29тага, ўғирлик жиноятлари 66тадан 53тага, хонадон ўғирлиги 52тадан 18тага камайган. Мулкни талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларда ҳам камайиш кузатилмоқда.

Шу билан бирга 2та босқинчилик жинояти қайд этилган, талончилик жинояти 6тадан 9тага, мол ўғирлаш 5тадан 11тага ошган, транспорт олиб қочиш ҳолати 2тадан 3тага, йўл-транспорт ҳодисалари сони камайган эса-да, унда ўлим билан тугаш ҳолатлари 17дан 21га, жароҳат олганлар сони 52дан 56га ошган. Шунингдек, иқтисодий жиноятлар туркумига кирувчи жиноятлар сони 21тадан 24тага, жумладан, порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2тадан 6тага кўпайган.

Ўз мухбиримиз.

Top