12:50 / 19.10.2017
27477

РФ Давлат думасига Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

Фото: Известия

Россия Давлат думасига Москва ва Тошкент ўртасида Россия Федерациясида Ўзбекистон фуқароларини мақсадли, аниқ иш билан таъминлашга қаратилган битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида маълум қилинди.

Шартнома 2017 йил 5 апрель куни Москвада имзоланган. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Россия шаҳарларида ишга жойлаштиришдан аввал иммиграцияга қадар тайёргарликдан ўтказилади. У Россияда ишлаш имконияти ҳақида маълумотни ўз ичига олади; ишга жойлашмоқчи бўлган номзодларнинг иш берувчилар билан келишуви; уларни комплекс имтиҳондан ўтишга тайёрлаш; номзодларнинг саломатлигини назорат қилиш; номзодларнинг халқаро ёки давлатлараро қидирувда эканини текшириш; ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва бериш.

«Келишув меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хорижлик ишчиларни ноқонуний равишда иш фаолиятига жалб этилишининг олдини олишга ёрдам беради», - дея қўшимча қилинган хабарда.

Top