20:35 / 24.10.2017
7171

General Motors’нинг 3-чоракдаги соф зарари 3 млрд долларни ташкил қилди

Фото: globallookpress.com

АҚШнинг биринчи рақамли автомобилсозлик компанияси General Motors Co. йилнинг 3-чорагида соф зарар кўргани ҳақида ҳисобот берган. 

GM’нинг 3-чоракдаги соф зиёни 2,98 млрд долларни ташкил қилди. Ваҳоланки, Каталония 2016 йилда 2,77 млрд долларлик соф фойда кўрган. Бу орада баъзи моддаларни ҳисобга олмаганда General Motors бир акциясига 1,32 доллар фойда кўрган.

Кўрилаётган давр ичида тушум 13,6 фоизга камайиб, 33,62 млрд долларни ташкил қилган. Ўтган йил бу кўрсаткич 38,89 млрд доллар бўлган. 

"4-чоракда автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича тажовузкор сиёсат ўтказамиз. Шу сабаб йил охиригача компания юқори натижалар олинишини кутмоқда", деб айтилган баёнотда. 

Top