Қозоғистонлик чегарачилар Олмаота аэропортида «Қизил китоб»га киритилган турга мансуб 29та лочинни олиб чиқиб кетишга уринган икки шахсни қўлга олди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, бу шахслар Қатар фуқароларидир.
Чегарачилар транспорт воситаларини текширишганида, юкхонадан ёғоч яшикларни аниқлашган. Уларда йўқолаётган турга мансуб 29та лочин бўлган.