09:33 / 04.11.2017
7147

Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш, атом энергетикаси ва солиқ солиш бўйича халқаро шартномалар тасдиқланди

Президентнинг 1.11.2017 йилдаги ПҚ–3366 ва ПҚ–3367 ҳамда 2.11.2017 йилдаги ПҚ–3368-сон халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Гап қуйидаги ҳужжатлар тўғрисида бормоқда:

1. Интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва ҳимоялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протокол 19.11.2015 йил (26.05.2017 йилда Қозон шаҳрида имзоланган);

2. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қирғизистон ҳукумати ўртасида солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим (5.09.2017 йилда Бишкек шаҳрида имзоланган);

3. Атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ва меъёрий техник назорат, мувофиқлаштириш, стандартлаштириш, аккредитациядан ўтказишни баҳолаш ҳамда метрологик таъминлаш борасидаги ёндашувларни яқинлаштириш тўғрисидаги Битим (26.05.2017 йилда Қозон шаҳрида имзоланган). Мазкур битимни амалга ошириш бўйича масъул этиб «Саноатгеоконтехназорат» ДИ ва «Ўзстандарт» агентлиги белгиланган.
 
ТИВга Ўзбекистон томонидан мазкур халқаро битимларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тадбирлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномаларни йўллаш топширилган.  
 
Ҳужжат 2.11.2017 йилдан кучга кирди.  

Top