13:40 / 23.11.2017
16893

Мирзиёев кореялик ишбилармонларга: «Мен сармоянгизнинг ишончли ҳимоясини кафолатлайман»

Фото: Президент матбуот маркази

Бугун, 23 ноябрь куни Сеул шаҳрида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Корея – Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

«Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда жозибадор ишбилармонлик муҳити ва инвестицион иқлим шакллантириш ишига қатъий ва дадил киришган, — деди Ш.Мирзиёев форумдаги ўз чиқишида.

Сизларга мурожаат қилар эканман, биз Ўзбекистонда Корея компаниялари билан очиқ ва шаффоф ишлашни ният қилаётганимизни билдирмоқчиман.

Мен сизларга инвестицияларингизнинг ишончли ҳимояси, мулкларингизнинг дахлсизлиги ва фойдани эркин кўчиришни кафолатлайман.

Биз бизнес ўзаро манфаатли бўлиши зарурлигини жуда яхши англаймиз. Кореялик ҳар бир инвестор бозоримизда ҳам ўзи даромад топиб, ҳам иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳисса қўшиб, қониқиш билан ишлаши керак.

Яна таъкидлайман, биз Корея компаниялари учун энг қулай шарт-шароитларни ҳозирлаймиз ва сизларни мамлакатимизда узоқ муддатли ҳамкорлар сифатида кўришни истаймиз.

Бу шунчаки сўзлар эмас. Бу менинг сиёсий иродам, метин ва ўзгармас позициям», — дея унинг сўзларини келтирган Президентнинг Корея Республикасига ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази.

Top