11:18 / 24.11.2017
16854

«Минтақа учун феномен». Қирғизистонда янги президентга ҳокимият илк бор тинч йўл билан топширилмоқда

Фото: President.kg

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ва давлатнинг янги раҳбари Сооронбай Жээнбеков «Ала-Арча» давлат қароргоҳидаги инаугурациядан сўнг «Оқ уй»га йўл олишди, бу ерда уларни Миллий гвардиянинг фахрий қоровули кутиб олди. Бу ҳақда қирғиз ОАВ хабар бермоқда.

Алмазбек Атамбоев республика қуролли кучларини янги олий бош қўмондон билан табриклади. Сооронбай Жээнбеков шарафига парад бўлиб ўтди. Шундан сўнг президентлар иш кабинетига кириб кетишди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Қирғизистонда бугун аввалги президентдан янги сайланганига ҳокимиятни биринчи марта тинч йўл билан топшириш маросими бўлиб ўтди. Кўпчилик бу ҳодисани Марказий Осиё минтақаси учун феномен деб атади.

«Ала-Арча» давлат қароргоҳида Қирғизистоннинг сайланган президенти инаугурацияси бўлиб ўтди. У ўзининг илк фармони билан давлатнинг собиқ етакчиси Алмазбек Атамбоевни мукофотлаш ҳақида ваъда берди.

 

Top