18:10 / 08.12.2017
9458

Таҳлиллар дунё океанида аввал ўйланганидан кўпроқ пластик чиқиндилар борлигини кўрсатмоқда

Фото: UniPlanet

Океан бўйлаб тадқиқот саёҳатига чиққан яхта томонидан олинган сув намуналарининг илк таҳлиллари денгиз сувида олимлар хавотир билдирганидан кўпроқ пластик чиқиндилар борлигини кўрсатоқда. “The Turn the Tide on Plastic” жамоасининг қайиғи дунё бўйлаб ташкил этилган Volvo Ocean Race мусобақасини якунламоқда

Бироқ у ўз йўналишида сузиш мобайнида оддий кўз билан кўриб бўлмас митти пластик чиқиндилар океан сувига қайдаражада қўшилганини аниқламоқда.

Аликанте шаҳридан Лиссабонгача бўлган масофадаги денгиз сувларидан олинган намуна шуни кўрсатдики, бир куб метр денгиз сувида 300 донагача пластик зарраси бўлган. 

Германия океаншунослик маркази ходими, доктор Тост Танҳуанинг Sky News телеканалига айтишича, авваллари бу каби ифлосланиш дунё океанининг юзасида деб ўйланган бўлса, сўнгги текширулар бунинг аксини кўрсатмоқда.

"Бу жуда ҳам ташвишланарлидир. Бу океанда биз ўйлагандан ҳам кўра кўпроқ пластик чиқиндилар борлигини англатади", деган Танҳуа. 

"Пластик чиқиндилар океаннинг биологик фаол жараёнлар бўладиган қисмида экани янада ачинарлидир. Яъни пластик чиқиндини планктон ёки балиқ ейиши, уни эса сиз-у биз тановул қилишимиз мумкин".

Эндиликда, олимлар Лиссабондан Кейптаунгача бўлган масофада олинган сув намуналарини текширишмоқда. 

Top