10:35 / 17.01.2018
15546

ОТМда жами стипендия олувчиларнинг 19 мингга яқини максимал рейтинг балига эга талабалар 

Фото: KUN.UZ

2017/2018-ўқув йили бошига олий таълим муассасаларидаги жами 297689 нафар талабалар таълим олаётган бўлиб, уларнинг 119180 нафарини қизлар ташкил этади. Талабаларнинг 27,1 фоизи давлат грантлари асосида, 72,9 фоизи шартнома асосида таълим олмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Бакалавриат босқичига жами 786121 та, магистратурага 12754 та ариза топширилган бўлиб, улардан 8555 таси ҳисобот йилида ҳарбий хизматни тугаллаган шахслар томонидан топширилган.

Шунингдек 2017 йилда бакалавриат босқичини тамомлаган 62900 нафар талабаларнинг 4,5 фоизи (2848 нафари) магистратура босқичида таълим олишни давом эттирмоқда. Уларнинг 36,5 фоизини қизлар ташкил этади.

2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичи талабаларининг 8582 нафари олий таълим муассасасидан кетган бўлиб, улардан 2025 нафари ўзлаштиролмаслиги сабабли, 410 нафари касаллиги туфайли, 600 нафари контракт тўловини бажармаганлиги учун, 2980 нафари ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчирганлиги сабабли ҳамда 2567 нафари бошқа турли сабабларга кўра кетган. 

Олий таълим муассасаларидаги талабаларнинг 2018 йил 1 январь ҳолатига тўладиган ёши бўйича тақсимланганда, 18 ёшгача бўлган талабалар 3,6 фоизини, 19 ёшдан 24 ёшгача бўлган талабалар 78,1 фоизини, 25 ёш ва ундан катта ёшдаги талабалар 18,3 фоизини ташкил этади. 

Олий таълим муассасаларидаги жами талабалар таълим олиб бориладиган тиллари бўйича тақсимланганда, ўзбек тилида 77,7 фоизини, рус тилларида 14,9 фоизини, қорақалпоқ тилида 4 фоизини, инглиз тилида 2,9 фоизини, тожик тилида 0,2 фоизини, қозоқ тили ва бошқа тилларда таълим берилаётган талабалар улуши 0,3 фоизини ташкил этади. 

Олий таълим муассасаларидаги жами стипендия олувчиларнинг 18972 нафари максимал рейтинг балига эга бўлган талабалар (86-100 %), 65123 нафари юқори рейтинг балига эга бўлган талабалар (71-85 %), 189809 нафари ўрта рейтинг балига эга бўлган талабалар (55-70 %) ташкил этади.

 

Top