14:30 / 13.02.2018
7547

Андижон вилояти ҳокимлигида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўқув семинари ўтказилди

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган анжуманда ҳудуддаги барча шаҳар ва туман ҳокимликлари ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари, девонхона мудирлари ва соҳага алоқадор ходимлар иштирок этди.

Тадбир давомида, режага мувофиқ Шаҳрихон, Асака, Ҳўжаобод туманлари ҳамда Андижон шаҳрида ўтказилган ўрганиш якунлари таҳлил қилиниб, ташкилий назорат гуруҳи томонидан юқори органлардан келган ҳужжатлар, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигига эътибор қаратилди.     

Маърузачилар,  Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Жасурбек Асадов, вилоят ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Озодбек Саидовлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг жойлардаги ижросини таъминлаш, ягона идоралараро ижро интизоми электрон тизимини  жорий этиш, ҳужжатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича атрофлича тушунча бериб ўтишди.

 

 Анжуманда соҳада узоқ йиллардан бери фаолият юритаётган ходимлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top