14:55 / 20.02.2018
9185

Ўзбекистонлик икки спортчи велоспорт-трек йўналиши бўйича Осиё Чемпионатининг етакчи учлигида

16-20 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида велоспорт-трек йўналиши бўйича Осиё Чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон велоспорт федерацияси хабар тарқатди.

Ўзбекистон велосипед спорти терма жамоаси аъзоси Муроджон Ҳолмуродов  қизғин кечган жангда Жаҳон кубоги ғолиби Қозоғистон велоспортчиси Панассенко Никита ҳамда Осиё Чемпиони Япония велоспортчиси Имамура Шунсукени ортда қолдириб, фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.

Фото: Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати

Мазкур Осиё Чемпионатида 1-ўринни эгаллаган Бирлашган Араб Амирликлари спортчиси Мирза Ал-Ҳамадий Юсуф Муҳаммад Аҳмад жорий йилнинг 6-12 февраль кунлари Мьянма давлатида  “2018 Asian Road & Para Cycling Championships” велоспорт-шоссе йўналиши бўйича эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё Чемпионатида  олтин медаль соҳиби бўлган. 2-ўринни  Гонконг  велоспортчиси Cheung King Lok  эгаллади, у ҳам  жорий йил 6-12 февраль кунлари Мьянма давлатида  “2018 Asian Road & Para Cycling Championships” велоспорт-шоссе йўналиши бўйича эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё Чемпионатида яккалик пойгасида олтин медални қўлга киритган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон велосипед спорти терма жамоаси аъзоси Евдокимов Данил ҳам ёшлар ўртасида Омниум баҳсларида  маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медаль соҳиби бўлди. Давлатлар ўртасидаги  натижалар қуйидагича бўлди: Корея - 1-ўрин, Ўзбекистон - 2-ўрин, Хитой тайпей - 3-ўрин.

Фото: Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати

 

Мавзу
Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

Барчаси
Top