11:20 / 13.03.2018
9798

Пентагон раҳбари Кобулга эълон қилинмаган ташриф билан келди

Фото: Reuters

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Афғонистон пойтахтига эълон қилинмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

«АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Афғонистон пойтахти – Кобулга эълон қилинмаган ташриф билан келди», - дея ёзади агентлик.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида АҚШ вице-президенти Майк Пенс ҳам Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан келиб, мамлакат раҳбарияти ва америкалик ҳарбий хизматчилар билан учрашганди.

Top