14:18 / 14.03.2018
25943

Бунёдкор кўчасидаги кўприк тагида ёниб кетган автомобиль ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда 2018 йил 13 март куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2018 йил 13 март куни соат 20:30ларда Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор кўчаси "кўприк ости йўлида" 1987 йилда туғилган Н.С. ҳаракат давомида “Нексия” русумли автомобилнинг рул бошқарувини йўқотиши натижасида қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, 1967 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги “Матиз” ва 1987 йилда туғилган У.Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиллари билан тўқнашув содир этган. 

Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль ёнган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Таъкидланишича, ҳодисада жароҳатланганларни тиббий муассасага юбориш чоралари кўрилган.

Top