Тошкентда таниқли турк брендлари ҳисобланмиш - DAMAT | TWEEN ва UTES дўконларининг иккинчи расмий филиаллари ишга тушмоқда. Янги бутикларнинг очилиш маросими 7 апрель куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Барчани мазкур тадбирга таклиф этамиз. Бу ерда сиз баҳор-ёз мавсумига мўлжалланган замонавий, ёрқин, ўзгача услубдаги эркаклар учун мўлжалланган либослар, костюм шим ва оёқ кийимларни учратишингиз мумкин.
DAMAT | TWEEN замонавий классик, кундалик ва нафис услубдаги либосларни ўзида жамлаган премиум тоифадаги бутик ҳисобланади. Компания асл итальян материал ва чармларидан фойдаланган ҳолда энг чидамли маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
UTES - муваффақиятли, ишбилармон эркаклар учун сўнгги урфдаги бежирим либос ва аксессуарлар тўпламидир. Бу ерда ҳар қандай нозик дид соҳиби ҳам ўзига мос кийим ва пойабзални топиши мумкин.
Очилиш маросимида туркиялик ҳамкорларнинг ҳам иштироки кутилмоқда. Янги савдо дўконига ташриф буюринг ва замонавий урфдаги либослар билан гардеробингизни янгиланг!
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 1
Мурожаат учун телефон: 2030303
Реклама ҳуқуқи асосида