19:29 / 06.04.2018
17344

«Каллакесарлар тўдаси». UFC ижрочи директори Макгрегор ҳужумидан сўнг шифохонага тушди

Фото: Видеодан кадр

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) ижрочи директори Рид Ҳаррис аралаш яккакурашлар жангчиси (MMA) ирландиялик Конор Макгрегорнинг ичида спортчилар бўлган автобусга ҳужуми оқибатида шифохонага тушди. 

«Ҳамкасбларимдан бири билан шифохонадаман. Эҳтимол, Конор ва унинг каллакесарлар тўдаси ҳужуми туфайли қўлим синган.

Менга жароҳат етказишди ва устимга шиша парчалари тушди. Биз ўламиз деб ўйлагандик», - дея Ҳарриснинг сўзлари келтиради Bloody Elbow.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор ҳибсга олингани хабар берилганди.

 

Top