10:04 / 18.04.2018
3601

Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

Фото: iStock

17 апрелда Душанбеда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувохитов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-йиғилишида иштирок этди. 

Йиғилишда иқтисодиёт, маданият, туризм, фан ва таълим соҳасидаги, жумладан ИҲТнинг Савдо келишувини амалга ошириш доирасидаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.  

Томонлар Афғонистонга кўмак бериш дастурини қабул қилишган ҳамда ИҲТнинг янги раҳбарини тайинлаш ва бюджетининг янгиланган структураси каби ташкилий масалаларни муҳокама қилишган.   

Йиғилиш якунларига кўра, Душанбе коммюникеси қабул қилинган.

ИҲТ Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари ўртасидаги минтақавий давлатлараро иқтисодий ташкилот бўлиб, 1985 йилда ташкил этилган. Унинг таркибига Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Афғонистон киради.

Top