16:23 / 19.04.2018
6692

Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот берди

19 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари (ОАВ) ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди, унда 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот берилди ҳамда келгусидаги режалар билан бўлишилди. Тадбирда қатнашган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

Фонд раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йили асосий эътибор қуйидаги йўналишларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган:

  • мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларининг жамиятни демократлаштириш ва янгилаш;
  • мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш жараёнларини кенг ёритиш;
  • кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва ифода этиш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда ОАВнинг ролини кучайтириш;
  • босма нашрлар ва ахборот агентликлари материалларининг профессионал, ғоявий ва бадиий даражасини оширишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш;
  • журналист ва техник ходимларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва ижодий фаоллигини ошириш.
Фото: Kun.uz

Буларнинг барини амалга ошириш мақсадида ҳисобот даврида Фонд томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ажратилган субсидиялар ҳамда Фонднинг ўз маблағлари ҳисобидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилган. Саид-Абдулазиз Юсуповнинг маълум қилишича, ҳисобот даврида 70 дан зиёд йирик тадбирлар ташкил этилган ҳамда уларда 1700 дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этишган.

 

Top