10:06 / 25.04.2018
13785

Россия ўз чегаралари яқинида АҚШ биологик лабораториялари пайдо бўлганидан ташвишда

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Россия ТИВ Россия чегаралари яқинида Америка тиббий-биологик лабораториялари жойлаштирилганидан ташвишда эканини маълум қилди. Бу ҳақда идора сайтидаги баёнотда айтилади.

«Биз Пентагоннинг ўз тиббий-биологик лабораторияларини дунёнинг турли туманларида жойлаштириш бўйича фаолиятидан жуда ташвишдамиз. Улар Россия чегараларига яқин ерда ҳам жойлаштирилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Тбилиси яқинидаги «Лугар номидаги умумий соғлиқни сақлаш тадқиқот маркази» бунга мисол – бу юқори даражадаги биологик изоляцияга эга лаборатория», - дейилади Россия ТИВ баёнотида. У АҚШ Давлат департаментининг қуроллар, тарқатмаслик ва қуролсизланиш устидан назорат соҳасидаги келишувлар ҳамда мажбуриятларга риоя этиш тўғрисидаги ҳисоботини баҳолашга бағишланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ АҚШ Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича конвенция доирасидаги (КҚТК) мажбуриятларни бажармаётгани ва Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотни (КҚТТ) бошқа давлатлар ҳудудида ўз кимёвий қуроли бор экани ҳақида хабардор этмаётгани ҳақида баёнот берганди.

 

Top