01:54 / 08.05.2018
11363

Сурхондарёда ички ишлар органларининг хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлари оилаларидан хабар олинди

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти ички ишлар идораларида хизмат қилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиб, беқиёс матонат ва жасорат намунасини намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган ходимларининг оилаларидан хабар олинди, деб хабар бермоқда Kun.uz’га бошқарма матбуот хизмати.

Бошқарма раҳбарияти халқи ва ватани олдида матонат кўрсатган, юртимиз тинчлигига раҳна солган террорчилар ҳаракатида ҳалок бўлган ходимлар — марҳум катта лейтенантлар Шерали Айтуганов, Шавкат Дониёров, Муҳиддин Амонов, кичик лейтенант Алиқул Сафаров, сафдор Салоҳиддин Бекмуродов, Хидирали Рўзибоев, Абзоир Турсинов, Сафарали Чориев каби мард ўғлонларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларга бошқарманинг рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалари улашилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ

Ўтганлар руҳи ёдга олиниб, уларнинг ҳаққига дуолар ўқилди.

Top