13:25 / 09.05.2018
5754

Хитой фойдасига жосусликда гумонланаётган МРБ агенти махфий маълумотларни сақлашда айбланди

Фото: cnn.com

МРБ собиқ ходими Жерри Чун Шин Ли махфий маълумотларни йиғиш ва сақлашда айбланди, у кейинчалик бу маълумотларни Хитойга беришни мўлжаллаган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Виргиния штатининг катта ҳайъати Чун Шин Лини хорижий давлат фойдасига миллий хавфсизликка оид махфий маълумотларни йиғиш ва тарқатишда айбдор, деб топди. Яна иккита суд уни миллий мудофаа билан боғлиқ махфий материалларни ноқонуний сақлашда айбдор, деб тан олган.

Аввалроқ, Чун Шин Ли МРБнинг 20 агенти ҳақидаги маълумотни ошкор этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Ли АҚШ фуқароси саналади, у МРБда 1994 йилдан бери ишлаб келган. Таъкидланишича, унга жосусликда расмий айблов қўйилмаслиги эҳтимолга яқин, сабаби ҳукумат «судда махфий маълумотларни ошкор этишни хоҳламаяпти».

 

Top