00:41 / 25.05.2018
18489

Сооранбой Жээнбековнинг ярим йиллик президентлик фаолиятига назар

Фото: Сочидаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши, 14 май

Сооранбой Жээнбеков Қирғизистон президенти этиб сайланганидан кейин ўтган олти ой нималар билан ёдда қолди? 24.kg нашри шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.

Қўшни мамлакатларга ташриф

Президент илк уч ойни қўшни мамлакатлар билан муносабатларни яхшилашга бағишлади. Сооранбой Жээнбеков биринчи ташрифни Москвага, кейин эса Минскка амалга оширди, у ерда давлат раҳбари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан муҳим музокаралар ўтказди. Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги муаммолар тўлиқ тартибга келтирилди.

Сооранбой Жээнбеков илк расмий ташрифни Ўзбекистонга амалга оширди.

Фото: Сооронбой Жээнбеков Ўзбекистонга ташрифи чоғида
президент Шавкат Мирзиёевга Қирғизистоннинг «Данакер» орденини топширди

Нурсултон Назарбоев мамлакатга таклиф қилинганидан кейин Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар тўлиқ изга тушди. Жээнбеков уни илиқ қарши олиб, ўзи ҳам Остонага бориб қайтди.

2017 йилнинг сўнгги кунларида Владимир Путин МДҲнинг барча раҳбарлари билан норасмий учрашув ўтказди. Февраль ойида Сооранбой Жээнбеков Душанбега парвоз қилди - бу сафар ҳам ташриф таклиф қилган томон ташаббуси билан амалга оширилди.

Музокараларнинг асосий мавзуси чегара делимитацияси бўлди. Ҳозирча аниқ қарорга келинмаган, бироқ ишчи гуруҳлар фаол музокаралар олиб боришмоқда.

Фото: 9-10 апрель кунлари Туркия Республикасига расмий ташриф

Апрель ойида президент музокараларнинг халқаро босқичига ўтиб, Туркия ҳамда Бельгияга йўл олди. Туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан суҳбат бирга-бир форматида ўтиб, бир ярим соат давом этди. Долзарб масалалардан бири турк лицейлари билан боғлиқ вазият бўлди.

Эрдўған етарли даражада кескин фикр билдирди: "Бугунги ташриф FETO хатти-ҳаракатларига энг яхши жавоб. Улар халқ олдида қонун бўйича жавоб беришмас экан, Туркия курашишда давом этади. Қаерда бўлишмасин, уларни топиб, адолат қўлига тутқазамиз. Бизнинг вазифамиз — бундай ташиклотлар хатти-ҳаракатларининг олдини олиш. Биз тор ва кенг доирадаги музокараларда шу ҳақида суҳбатлашдик", - деди Туркия етакчиси.

FETO Туркия ва Қирғизистон ўртасига низо солишга уринган.

Ражаб Тоййиб Эрдўған

У Қирғизистон асосли равишда FETO билан жангга киришади. "Бу ишда биз унга ёрдам берамиз ва қўллаб-қувватлаймиз", - деган Эрдўған.

Бироқ Сооранбой Жээнбеков бу масалани четлаб ўтишни маъқул кўрди ва Туркия президентининг баёнотига муносабат билдирмади.

Евроиттифоқ институтларида ҚР президенти мамнуният билан қабул қилинди. Еврокомиссия раҳбари Жан Клод Юнкер ҳатто Қирғизистонни буюк мамлакат деб атади ва уни ўз кўзи билан кўришни орзу қилишини айтди.

Европа Иттифоқи институтларига ишчи ташриф, Брюссель, 11-12 апрель

Олдинда Сооранбой Жээнбековни ШҲТ йиғилиши доирасида Хитойга ташриф кутмоқда. ХХР элчиси Сяо Цинхуа сирли пардани бироз очди: бу оддий ишчи сафаридан ортиқроқ ҳодиса бўлиши кутилмоқда.

Жиноий ишлар, қўлга олинганлар сони ошмоқда

Қирғизистон ва Хитой кредит воситалари лойиҳаларини амалга ошириши кутилмоқда. ИЭС модернизацияси бўйича можаролар депутатларни ХХР қўллаб-қувватлаши остида амалга оширилаётган бошқа лойиҳаларни ҳам текширишга ундади.

Коррупцияга доир жиноий иш қўзғатилди. Пойтахт иссиқлик маркази модернизациясида қатнашган, сармоячилар манфаатларини илгари сурган, улар билан шартнома тузган кишиларнинг бари гумон остида. Кўп амалдорлар ўз лавозимидан маҳрум бўлди, баъзилари эса ҳатто ҳибсга олинди.

Сооранбой Жээнбеков коррупцияга қарши кенг қамровли кураш ҳақида эълон қилди. МХДҚ, ИИВ ва Бош прокуратура каби идоралар фаолияти танқид қилинган Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан кейин жамоатчилик ва давлат амалдорлари "жонланиб қолишди".

Унинг сўзларига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) сўнгги икки йилда икки минг жиноий иш қўзғаган. Уларнинг атиги 29 фоизигина судгача етиб борган. Суд эса ўз навбатида МХДҚ терговчилари томонидан айбланувчилари томонидан айбланувчи кишиларнинг деряли ярмини оқлаган.

"Афсуски, Коррупцияга қарши хизмат (КҚХ)нинг баъзи ходимлари дахлсиз. Хизмат форматини ўзгартириш вақти келди. КҚХ ходимларининг эгаллаб турган лавозимига қанчалик муносиб эканини қайта кўриб чиқиш зарур".

Сооронбай Жээнбеков

Узоқ кутишга тўғри келмади. МХДҚ Коррупцияга қарши хизмат директори Дуйшенбек Чоткараев истеъфога чиқарилди. Идорада кадрлар алмашинуви бошланди. Йигирмадан ортиқ ходим эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Дўстлар фикри доим ҳам бир жойдан чиқавермайди

ҚСДПнинг март ойидаги съездида Алмазбек Атамбоев етакчи этиб сайланганидан кейин дўстлар фикри доим ҳам бир жойдан чиқмаслиги намоён бўлди. Собиқ президент Сооранбой Жээнбековни очиқдан-очиқ қариндош-уруғларни ҳимоя қилиш ва сиёсий иродасизликда айблади, Хавфсизлик кенгаши йиғилишида бошқа нутқ матни берилганини қайд этди. Атамбоев унга матнларни яхшилаб ўрганиб чиқишни тавсия қилиб, акс ҳолда ўзи далилларни исбот сифатида эълон қилишга мажбур бўлишини таъкидлади.

Сооранбой Жээнбеков ташаббуси ортидан Алмазбек Атамбоев жамоасидаги охирги бош вазир - Сапар Исаков ҳукуматдан четлатилди

Жўқорғу Кенешда вазият таранглашди. Охир-оқибат депутатлар Сапар Исаковга ишончсизлик вотумини билдиришди ва уни собиқ бош вазир мавқеидан маҳрум қилишди.

Янги вазирлар маҳкамасини шакллантириш бошланди. Ҳукумат раҳбарияти тўлиқ ўзгарди. Муҳаммадқолий Абилғозиев ўзи билан бирга уч янги бош вазир ўринбосарини олиб келди.

Сооранбой Жээнбековнинг атрофида "ўз одамлари" тўпланди. Эрнис Толтоев унинг ёрдамчиси бўлди. Президент аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб Досали Эсеналиев тайинланди. ҚР бош прокурори алмашди, бу лавозимга Ўткурбек Жамшитов муносиб кўрилди. Ойбек Озиранқулов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди. Охиргисидан ташқари ҳаммаси Жээнбеков туғилган Ўш вилоятидан.

Чўзилган ислоҳот

ҚР президентининг суд ислоҳотлари бўйича илк кенгаш йиғилиши, 17 май

Президент судни ҳам қайта ислоҳ қилишга киришди, бироқ ишни судьяларни истеъфога чиқаришдан бошлашгача ҳеч ботина олишмаяпти.

Сооранбой Жээнбеков судьялар билан боғлиқ коррупцион далиллардан ташвишда. Улар ҳақида халқнинг ўзи президентга хабар етказмоқда. "Мурожаатларнинг 70 фоизи шу муаммога бағишланган. Сўнгги йил ичида кўп иш қилинди, кодекслар ва қонунлар қабул қилинди. Бироқ суръатлар жамоатчилик кутганидан паст даражада", - деди ҚР раҳбари Кенгашнинг суд ислоҳотларига бағишланган йиғилишида.

У қандай бўлмасин, халқнинг судларга бўлган ишончини қайтариш зарурлигини таъкидлади.

Top