16:17 / 26.05.2018
5180

«ШҲТ - Афғонистон» алоқа гуруҳининг навбатдаги мажлиси қачон ва қаерда ўтказилиши айтилди

Фото: antalion.com

«ШҲТ - Афғонистон» алоқа гуруҳининг янги мажлиси Пекинда душанба, 28 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар берган.

«Ўзбекистон Республикаси президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 28 май куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган «ШҲТ - Афғонистон» Алоқа гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этади», - дейилади ТИВ хабарида.

2017 йилнинг октябрь ойида Москвада «ШҲТ - Афғонистон» алоқа гуруҳи ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида янги шаклда ўз ишини тиклади.

Top