12:57 / 08.06.2018
21717

Украина Россия кемаси ҳарбий-транспорт самолёти билан тутиб олинганини маълум қилди

Фото: unian

Украина ҳарбий-денгиз кучларининг Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти Қора денгизда Россия кемасини «тутиб олди». Бу ҳақда РИА «Новости» Украина ОАВга асосан хабар бермоқда.

«Думская» нашри маълумотларига кўра, Россия ҳарбий-денгиз кучларининг ракета кемаси Одесса области таркибига кирувчи Змеиний ороли яқинида 2 июнь куни пайқалган. Уни тутиб олиш учун Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти парвоз қилган.

Таъкидланишича, Россия кемаси ўзини пайқаб қолишганини тушуниб, очиқ денгизга дарҳол чиқиб кетиб қолган.

Россия қуролли кучлари бу маълумотга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Донбасс қандай қилиб Украинага қайтарилишини айтганди.

Top