11:15 / 19.06.2018
13964

«Фуқароларимизга ов уюштирилмоқда». Россиянинг АҚШдаги элчихонаси баёнот билан чиқди

Фото: AP /Alexander Zemlianichenko

Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Америка томонида судланганларни озод қилишни талаб этишга маънан ҳуқуқ йўқлигини маълум қилди. Сабаби Вашингтон учинчи давлатлар ҳудудида Россия фуқароларига «доимий ов» уюштирмоқда. Бу ҳақда элчихона фейсбукдаги саҳифасида хабар берган.

Элчихонадан таъкидлашларича, Америка томонига Россиянинг оғир жиноятлар учун қонуний асосларда судланган маҳбусларни озод этиш бўйича позицияси маълумдир. Баёнотда таъкидланишича, АҚШ ташқи сиёсат идораси вакили Хизер Науэрт ҳимоя қилаётган шахслар орасида терроризм учун судланганлар ҳам бор.

«Америка истеблишментида Россияни айблаш ва кимнидир озод этишни талаб қилишга ҳеч қандай маънан ҳуқуқ йўқдир. Бунинг устига, учинчи давлатларда Россия фуқароларига доимий равишда ов уюштирилмоқда», - дейилади баёнотда.

Элчихона АҚШни Россия ички ишларига аралашмасликка чақирган. Бундан ташқари, Россия томони мамлакатнинг адолатсиз равишда судланган фуқароларини қайтаришни талаб қилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ва Трамп нега учрашиши кераклиги айтилганди

Top