12:39 / 20.06.2018
7781

Электр энергияси қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган “ишбилармон” қўлга олинди

2018 йил 4 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида яшовчи А.А. туман МИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У 2018 йил март ойи охирларида “Сайхунобод туман электр тармоқлари” корхонаси юристи, муқаддам судланган С.О., фуқаро А.А.нинг уйига келиб, у томонидан сарф қилинган электр энергияси қарздорлигини камайтириб беришини ваъда қилиб, ундан алдаш йўли билан 150.000 сўм пулини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай келаётганлигини маълум қилган. 

Қайд этилишича, С.О. ушланган.

Top