15:49 / 28.06.2018
18141

Тошкент марказида Ўзбекистоннинг улкан байроғини ўрнатиш таклифи берилди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида пойтахт марказида Ўзбекистоннинг улкан байроғини ўрнатиш ҳақида петиция пайдо бўлди

“Бир миллатни миллат қиладиган, унинг қаддини ростлайдиган, орияти юксаклигини исботлайдиган рамз бу – байроқдир. Байроғимиз ҳар бир ҳилпираганида гўёки Ўзбекнинг орини мадҳ этади. Бу орият бизга буюк аждодларимиздан қолган”, - дейилади мурожаатда.

Қайд этилишича, шу сабабдан Тошкент шаҳрининг марказида баланд байроқни ўрнатиш зарур. 

“Токай бу байроғимиз шаҳарнинг исталган бурчагидан кўриниб турсин, ташриф буюрган туристларни ҳайратга солсин. Байроғимизни кўрган ҳар бир ёш ватанпарварлик руҳини ҳис этсин, у билан ғурурлансин, фахрлансин. Жажжи фарзандларимиз ёшлигидан Ватанимиз байроғига ўзгача меҳр билан улғайсин. Мазкур таклифнинг амалга оширилиши халқимиз ғурури ва ифтихорини янада ошириб, уни янада баҳамжиҳат ва аҳил бўлиб яшашга ундаши шубҳасиз.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳрининг марказида юртимизнинг улкан байроғини ўрнатишни таклиф қиламиз”, - дейилган матнда.

Аввалроқ, қоракўлчилик тармоғини ислоҳ қилиш таклиф этилганди

Top