19:00 / 31.07.2018
15450

Эртага мобил алоқа компанияларининг хизматлари тўхтатилмайди, терминаллар ҳам ишлайди

1 август куни Ўзбекистонда тест синовлари ўтказилаётган вақтда мобил алоқа компаниялари «профилактика ишлари» ўтказишмайди ва хизматлар тўхтатилмайди. «Beeline» мобил алоқа оператори вакили «Kun.uz» мухбирига маълум қилишича, имтиҳонлар вақтида мобил алоқа компаниялари одатдаги режимда фаолият кўрсатади, шу куни ҳам, ундан кейинги кунларда ҳам ОТМларга кириш имтиҳонлари овозли алоқа ва мобил интернет фаолиятига таъсир кўрсатмайди.

Ўтган йилларда тест синовлари ўтказиладиган куни яъни 1 августда барча мобил алоқа компаниялари SMS ва интернет хизматларини вақтинча ўчириб қўяр эди. Мобил интернет ўчиши эса терминаллар фаолиятига таъсир кўрсатарди.

Қайд этиш керакки, бу йилдан имтиҳонлар 1 августдан 15 августгача, ҳар куни икки сменада (биринчи смена 9:00 дан 12:00 гача, иккинчиси 15:00 дан 18:00 гача) ўтказилади ва мобил интернетни ярим ойга, айни иш соатларида ўчириб қўйиш — деярли имконсиз ишга айланди.

Мавзу
Тест-2018
1 августдан 15 августга қадар Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу йилги имтиҳонлар аввалги йиллардагидан кескин фарқ қилувчи форматда ташкил этилган, хусусан, тест саволлари 36та эмас, 30тадан, абитуриентлар эса натижаларни имтиҳоннинг кейинги куниёқ билишлари мумкин
Барчаси
Top